Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига нечта автомобиль тўғри келади?

10:14 03 Август 2018 Жамият
573 0
Фото: GM Uzbekistan

2017 йилда Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига 83 та автомобиль тўғри келди. Бу ҳақида инвестицион таклифларнинг ягона майдонида ўтказилган навбатдаги учрашувда “Ўзавтосаноат” компанияси раиси ўринбосари У.Салимов маълум қилди.

Бу борадаги кўрсаткич Қозоғистонда 250, Россияда 334 тани ташкил этади.

У.Салимов, мамлакатимизда 2021 йилга келиб ҳар 1000 кишига 237 та автоулов тўғри келиши режалаштирилаётгани ҳақида айтиб ўтди. Ўз навбатида, 2030 йилга бориб йилига 300-350 мингта автомобиль ишлаб чиқарилишини тахмин қилинаётганини билдирди.

Бундан олдин Халқаро пресс клуб сессиясида компания раиси Шавкат Умурзоқов Асака заводида бир йилда 160-170 мингта автомобиль ишлаб чиқарилаётгани, ваҳоланки, унинг бу борадаги лойиҳа қуввати йилига 290 мингтани ташкил этишини таъкидлаб ўтганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар