Ўзбекистонда ҳам Жаҳон ҳунармандлари шаҳри унвонига эга шаҳар борми?

17:30 06 Август 2019 Жамият
118 0

Ташкилий қўмита маълумотларига кўра, ушбу йирик санъат ва маданият форумида дунёнинг    73  мамлакатидан  500 дан ортиқ  хунармандлар иштирок этиш таклифини билдирди. Бу ҳақида Фарғонадан мухбиримиз Элёржон Эҳсонов хабар берди.

Унинг айтишича, Қўқон шаҳридаги “Бахт уйи” тантаналар саройи фестивалнинг  матбуот маркази сифатида танланган. Бу ерда маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари  ходимларининг маълумот узатишлари  учун замонавий компьютерлар, юқори тезликдаги Wi-Fi зонаси, Қўқон  ҳунармандчилиги акс этган  бурчак ташкил этилган.

Бугун илк марта фестивал олдидан журналистлар учун  матбуот анжумани ташкил этилди. Халқаро ҳунарманчилик фестивалини ёритишда мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва чет элдан  келадиган телевидение, радио, газеталар ва интернет нашрларининг бир юз элликдан ортиқ журналистлари иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Қўқон шаҳрига яқинда  “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” унвони берилди. Жаҳон ҳунармандлари шаҳри унвонига эса  2014 йилдан буён  дунёдаги  бор-йўғи 30 та шаҳар сазовор бўлган, холос. Қўқон шаҳри ушбу унвонга лойиқ топилган  ўттиз биринчи ва МДҲ давлатлари орасидаги  биринчи шаҳарга айланди.

Айни кунларда кўҳна кентда ушбу йирик халқаро тадбирга қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

  Матбуот анжуманида Қўқон шаҳар ҳокими таъкидлаганидек, мезбонлар катта шодиёнага ташриф буюрадиган меҳмонларни ўзига хос тарзда кутиб олишга алоҳида ҳозирлик кўраётир. Жумладан, 5 қитъадан 200 дан ортиқ хунармандлар 24 йўналиш бўйича  иштирок этади. Шу кунга қадар  170 нафар қатнашиш истигидаги хунармандларга  йўл чипталари юборилган. 

 Фестиваль дастурига биноан, хорижий ва маҳаллий ҳунармандларнинг кўргазма-савдоси, кўрик-танлови, маҳорат дарслари, илмий-амалий конференция ҳамда фольклор-этнографик гуруҳларининг чиқишлари бўлиб ўтади. Турли халқ ўйинлари, театр томошалари, анъанавий кураш, чавандозлик, қўғирчоқбозлар ҳамда маҳаллий дизайнерларнинг мода намойишлари, палов тайёрлаш, ўзбек миллий мусиқа ва рақс концерт дастурлари ўтказилади.

Дастурга кўра, Ўрда майдонида фестивалнинг расмий очилиш ва ёпилиш маросими, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазма-савдоси ҳамда халқ сайллари, қўғирчоқбозлик, дорбозлар ва фольклор жамоалари, вилоятлар маданият бошқармалари томонидан тайёрланган концерт дастурлари намойиш этилади, ош танловлари ўтказилади. 

Фестивалга қадар 200 дан ортиқ туризм навигацияси белгилари, 162  кузатув камералари ўрнатилмоқда.  

-Кўҳна кентда Худоёрхон ўрдаси, Жомеъ масжиди, Норбўтабий ва Соҳибзода Ҳазрат мадрасалари, Модарихон даҳмаси ва Даҳмаи шоҳон каби  62 маданий мерос объектлари мавжуд,-дейди Биринчи халқаро хунармандчилик фестивали матбуот маркази раҳбари Собир Шукуров.  -Фестивалга тайёргарлик ишлари жараёнида ҳар бир маданий мерос объекти бўйича турли тилларда буклетлар тайёрланди. Ташриф буюрувчиларга юқори даражада хизмат кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилди. Тайёргарлик жараёнида шаҳарда шу йилнинг августига қадар 10 та  янги меҳмонхона  фойдаланишга топширилади. Бешта  меҳмонхона капитал реконструкциядан чиқарилмоқда. Фестивал маркази Худоёрхон ўрдасида мукаммал таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилиш арафасида.

Илк марта халқаро фестивал олдидан  ташкил этилган матбуот анжуманида  журналистларни қизиқтирган саволларига мутахассислар батафсил жавоб қайтаришди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019