Ўзбекистонда ҳам Эксимбанк ташкил қилинади

09:31 30 Июль 2018 Иқтисодиёт
574 0
Фото: Ташқи савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Эксимбанк миллий агентлигини тузиш концепцияси устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 25 июль куни Ташқи савдо вазирлигида Жамшид Хўжаев ва Стефк Славов бошчилигидаги Жаҳон банки делегациясининг учрашуви бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, вазир учрашув чоғида Ўзбекистонда Эксимбанк миллий агентлигини тузиш устида иш олиб борилаётгани ҳақида гапириб ўтган.

«Экспортга йўналтирилган кредит маблағларни суғурталаш бўйича Агентлик ҳамда Эксимбанк миллий агентлигини тузиш бўйича концепция ишлаб чиқилмоқда», дейди у.

Шу ўринда Жаҳон банки мутахассиси Томас Вис ҳам «экспорт амалиётини суғурталаш» ривожланган давлатлар тажрибасида кенг учрашини қайд этган.

  


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019