Ўзбекистонда ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган электробус яратилди

18:10 27 Март 2019 Жамият
202 0

Турин университетининг Тошкентдаги филиалида “Ақлли автомобиль” маркази очилди. У Жанубий Кореянинг Санмун университети билан ҳамкорликда очилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар берилди.

Бу ерда ўз ўзини бошқарувчи, илғор навигация тизимига эга, экологик тоза автомобиллар, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланадиган транспорт воситалари яратилади. Марказдаги илк ишланма Probus ҳайдовчисиз электр автобуси бўлди. У олти кишини сиғдира олади ва 10 км./соат тезликда ҳаракатланади.

Уни яратганларнинг сўзларига кўра, ушбу микроавтобус йўловчи ташишга мўлжалланган. Одатий розеткадан саккиз соат давомида заряд олади. Бу эса кўпи билан 50 км. масофага етади.

Жанубий Корея олий таълим муассасаси билан “ақлли автомобилсозлик” соҳасида ҳамкорлик қилиш назарда тутилган меморандум ҳам имзоланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019