Ўзбекистон яна бир давлат фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этди

09:32 04 Январь 2019 Welcome to uzbekistan
1005 0

2019 йил 15 январдан Ўзбекистонда Германия фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси маълум қилди.

Қўмитага кўра, визасиз тартиб жорий этилишига Германия фуқаролари томонидан Ўзбекистонга кириш электрон визаларидан фойдаланиш кўрсаткичининг юқорилиги сабаб бўлди. 2018 йил 28 декабрь ҳолатига уларни 1 089 киши расмийлаштирган. Бу билан Германия фуқаролари мазкур дастурдан фойдаланган давлатлар рўйхатида 10-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, ўтган йил давомида Ўзбекистонга Германиядан 18 минг киши келган бўлиб, бу 2017 йилга нисбатан 2,5 баравар кўп.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019