Ўзбекистонда газдан электр энергияси ишлаб чиқарилади

14:46 02 Август 2018 Жамият
668 0
Иллюстратив фото

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 июнда қабул қилинган Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори асосида газдан электр энергияси ишлаб чиқариш бошланади.

Мазкур лойиҳа Жанубий Кореянинг “Sejin G&E” компанияси томонидан амалга оширилади. Бунинг учун 55 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хориж инвестицияси йўналтирилади.

Ишлаб чиқариш Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашади. Инновацион лойиҳа 2019-2020 йилларга мўлжалланган бўлиб, 2019 йилда 27,5 млн. доллар ўзлаштирилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг маълум қилинган қуввати 15 МВт.га тенгдир.

Эслатиб ўтамиз, онлайн нашримизда Германиянинг Siemens компанияси томонидан Зарафшон воҳасида умумий қиймати 100 млн. долларлик илк шамол электростанцияси қурилиши ҳақида маълум қилгандик.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019