Ўзбекистонда ФЭСни ривожлантириш учун 1 млрд. доллар жалб қилиш мўлжалланган 

13:05 02 Октябр 2019 Жамият
203 0

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Саудия Арабистони делегацияси билан музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди

Хорижий делегацияга Саудия Арабистони Қироллиги Ҳукуматининг Халқаро битимлар ва инвестициялар бўйича бош бошқармаси директори Бадромал Мавган бошчилик қилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида энергетика соҳасидаги салоҳиятли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди.

Шуниндек, унда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раҳбариятиг аъзолари ҳам иштирок этди.

Учрашув Саудия Арабистони ишбилармон доиралари вакиллари ташрифи доирасида ташкил этилди.

Шуни қайд этиш жоизки, ушбу ташрифдан аввал Ўзбекистоннинг элчиси Улуғбек Мақсудов “GSS MEA Ltd” ва “Advanced Inspection Services Cooperation” компаниялари Директорлар кенгаши аъзоси Ҳасан ал Салим билан музокара ўтказган эди.

“GSS MEA Ltd.” Яқин Шарқдаги йирик компаниялардан бири бўлиб, у энергетика бозорида кўп йиллик тажрибага эга ва саноат кўламида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича мураккаб лойиҳаларни амалга оширишга қодир. “Advanced Inspection Services Co.” (AIS) - саноат инспекцион компанияси эса юқори сифатли хизматларни кўрсатишга йўналтирилган ишлаб чиқариш назоратини амалга оширади.

Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ушбу компанияларнинг инвестицияларини жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди. Навоий вилоятида давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида умумий қуввати 100 МВт бўлган қуёшли фотоэлектр станциясини (ФЭС) қуриш учун хусусий шерикни топиш бўйича ўтказилаётган танлов савдолари делегациясининг алоҳида қизиқишини уйғотди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда ФЭСни ривожлантириш учун 1 миллиард доллардан ортиқ инвестицияларни жалб қилиш мўлжалланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019