Ўзбекистонда “Фахрий фуқаро” мақоми кимларга берилади?

10:21 06 Август 2019 Жамият
213 0

Иллюстратив фото

2019 йил 5 август куни Вазирлар Маҳкамасининг “Фахрий фуқаро” мақомини бериш тартиби тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарорга кўра, ушбу мақом иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хайрия фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.

Ушбу мақом Президент ташаббуси билан берилиши мумкин.

Бунда қарор Сенат томонидан қабул қилинади, гувоҳнома эса Сенат раиси томонидан имзоланади ва топширилади.

Агар ушбу ташаббус давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан берилган бўлса, қарор тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қиланади.

Ушбу мақом Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун асос ҳисобланмайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019