Ўзбекистонда Эркаклар қўмитасини тузиш таклиф этилди

21:24 05 Март 2019 Жамият
1738 0

Фото: АОКА

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Оила энциклопедияси” ҳамда “Хотин-қизлар энциклопедияси” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда сўз олган Жамила Шермуҳаммедова таклиф билан чиқди.

“Оилавий ажримлар ҳақида гапирганда, республикамиздаги кўрсаткичларни Европа давлатларидаги билан таққослаш, ўзимизни овутиш, мақташ, айбларимизни хаспўшлаш тўғри эмас, — деди эксперт Жамила Шермуҳаммедова АОКА матбуот хизмати келтирган иқтибосда. — Муаммоларнинг ичига кириб боришимиз керак. Ажримларнинг сабабларини аниқлашимиз, шу бўйича чоралар кўришимиз лозим. Бизда оила миллий қадриятлар ва шарқона маданият пойдеворига қурилади. Айнан мазкур ақидалар билан суғорилган китобларни кўпайтиришимиз керак.

Менинг таклифларим бор: келинглар, “Эркаклар энциклопедияси”ни яратайлик. Оилада эркакнинг, отанинг ўрнини кўтармас эканмиз, у ҳақда китоблар ёзиб, мақомини улуғламас эканмиз, оила механизмидаги айрим элементлар яхши ишламайди, ажримлар сони ортаверади. Ёшларга болалигидан оилада ўғиллик бурчи, оталик вазифалари, эрлик масъулияти ҳақида билим бериш зарур. Бу ҳаёт-мамот масаласи. Мен ҳатто Ўзбекистон Эркаклар қўмитасини тузиш таклифи ҳам жиддий ўйлаб кўришга арзийди деб ҳисоблайман”, деган Жамила Шермуҳаммедова.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019