Ўзбекистонда енгил ва юк автомобиллари, бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми ошди

11:05 16 Октябр 2018 Иқтисодиёт
937 0
Иллюстратив фото

Йил бошидан буён Ўзбекистонда 127 423 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи”га Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд қилинишича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 056 донага ёки 25,7 фоизга кўпроқ дегани. 2017 йилнинг дастлабки 9 ойида 101 367 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди.

Ўзбекистондаги йирик саноат корхоналарида чиқариладиган маҳсулотлар ичида шунингдек, юк автомобиллари (3032 дона, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 фоизга кўпроқ), автомобиль двигателлари (96 904 дона, +34,9 фоиз), бензин (873,2 млн тонна, +6,9 фоиз), дизель ёқилғиси (806,8 млн тонна, +9,3 фоиз), трактор (2624, +500 фоиз), ўсимлик ёғи (127,2 минг тонна, +5,3 фоиз) ва тамаки маҳсулотлари (7 млрд 443 млн дона, +3,5 фоиз) ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда ошган.

Ўз навбатида автобуслар (351 дона, -48,8 фоиз), пахта толаси (517,7 минг тонна, -10,6 фоиз) ва портланд цемент (6 млн 132,9 минг тонна, -5,4 фоиз) ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қисқарган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019