Ўзбекистонда энг кучли триатлончилар аниқланди

11:56 06 Май 2019 Спорт
623 0

5 май куни “Ёшлик спорт” мажмуасида Ўзбeкистон Триатлон Фeдeрацияси “I Love Supersport” (Тошкeнт) Халқаро спорт мактаби билан ҳамкорликда ҳаваскор спортчиларни IRONMAN 70.3 Astana мусобақасига тайёрлаш доирасида “Triatlon Sprint” – Ўзбeкистонда биринчи бор ҳаваскорлар ўртасида триатлон (сузиш, вeломусобақа ва югуриш) бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Жаҳон триатлон корпорацияси томонидан ўтказиладиган “IRONMAN” деб номланган дунёга машҳур триатлон мусобақасида иштирок этадиган триатлончилар 3.9 километрга сузиш, велосипедда 180.25 километр масофани босиб ўтиш ва 42.2 километрга марафон югуриш бўйича беллашадилар. Ушбу мусобақа дунёдаги энг қийин бир кунлик мусобақалардан бири ҳисобланади.

“IRONMAN”нинг “HALF IRONMEN” деб номланувчи яна бир мусобақаси “IRONMAN 70.3” деб номланади. Унда иштирокчилар юқоридаги спорт турларининг ярим масофасини – 1,2 миля (1,9 км) сузиш, 56 миля (90 км) велосипедда ҳаракатланиш ва 13,1 миля (21,1 км) югуриш босиб ўтадилар.

Жорий йилнинг июль ойида Қозоғистонда ўтадиган “IRONMAN 70.3 Astana” мусобақасида Ўзбекистон триатлон федерациясининг кўмаги билан мамлакатимиздан 20 га яқин ҳаваскор спортчилар иштирок этиши режалаштирилмоқда.

“Ёшлик” спорт мажмуаси ва пойтахтимиз марказий ҳудудларида ўтган мазкур турнирда ҳаваскор спортчилар 750 метр масофага сузиш, 20 километр масофага велоспорт бўйича белашиш ва 5 километрга югуриш бўйича рақобатлашди.

Унда Андрей Шарипов 1:05:21 натижа билан мутлақ ғолибга айланган бўлса, Алексей Григорьев (1:11:13) ва Мурод Хусанов (1:23:57) натижа билан эркаклар ўртасида ғолиб чиқди.

Аёллар ўртасида белгиланган шартларни 1 соат 30 дақиқа ва 53 сонияда босиб ўтган Ольга Дробишва олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, ушбу йўналишда Ольга Панкратова (1:34:12) ҳамда Алина Юн (1:51:28) натижалар билан шоҳсупанинг иккинчи ва учинчи поғоналарига кўтарилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019