Ўзбекистонда энг катта ойлик номинал иш ҳақи қанча?

11:34 23 Июль 2019 Иқтисодиёт
482 0

Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси томонидан юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг 2019 йил биринчи ярмидаги ўртача ойлик номинал иш ҳақлари қанча бўлганини эълон қилди. Унга кўра, 2019 йил январь-июнь ойларида мазкур миқдор

2092,6 минг сўм(иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш

хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун

ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар

даромад солиғи ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил

этган. Бу 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 30,1 фоизга ўсиш деганидир.

Бу борада банк, суғурта, лизинг ҳамда кредит ва воситачилик фаолияти маошлари бошқа соҳалардан кескин фарқ қилгани эътиборга лойиқ. Уларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 4 045 800 сўмни ташкил этган. Иккинчи ўриндан ахборот ва алоқа тармоқлари мутахассислари(3 774 400 сўм), учинчи ўриндан эса саноатчилар (2 976 200 сўм) жой олган.

Эслатиб ўтамиз, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи - бу ҳақиқий маош эмас. У бир қатор омиллар асосида ҳисобланади: ҳудудда рўйхатдан ўтказилган ташкилотлар сони, иш ҳақи жамғармаси, ишчи-ходимлар сони. Бу ерда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик ҳисобга олинмайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019