Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли сўнгги 18 йилда қарийб 26 фоизга ортди

12:54 15 Август 2018 Иқтисодиёт
403 0
Архив фото

Ўзбекистонда ўн саккиз йил давомида аҳолининг электр энергияси истеъмоли 10,3 фоиздан 25,9га фоиз ошди. Яъни 2000 йилда ҳар бир хонадонга 114 кВт/соат электр етказиб берилган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич 160 кВт/соатга етказилди. Бу ҳақда Ўзбекэнерго“ АЖ томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Халқ сўзи“ мухбири Саид Раҳмонов.

Жамият бошқарма бошлиғи Феруз Қурбоновнинг айтишича, охирги бир ярим ичида электр таъминотидаги узилишларга йўл қўйилмади. Хусусан, жорий йилнинг ўтган етти ойида мўлжалдагидан 2,5 миллиард кВт/соат кўп ток етказиб берилди.

Аҳолининг электр энергиясига ортиб бораётган эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Айниқса, авариявий узилишларнинг олдини олиш мақсадида эски симёғочлар босқичма-босқич равишда бетон таянчлар билан алмаштирилиб, ҳаво тармоқлари янгиланяпти, шунингдек, транспорт пунктлари модернизация қилинмоқда. Бунинг эвазига электр тармоқларидаги йўқотишлар 1,5-3 фоиз камайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар