Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна қимматлашди

18:08 28 Январь 2019 Иқтисодиёт
790 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 29 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 6 сўм 76 тийинга қимматлашиб, 8384 сўм 94 тийинга етган.

Евро курси эса 50 сўм 44 тийинга қимматлашиб, 9568 сўм 89 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 76 тийинга қимматлашиб, 127 сўм 9 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 283 сўм 73 тийинга қимматлашиб, 11 068 сўм, 96 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019