Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна қимматлашди

16:17 29 Октябр 2018 Иқтисодиёт
490 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 30 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 10 сўм 77 тийинга қимматлашиб, 8236 сўм 87 тийинга етган.

Евро курси эса 79 сўм 85 тийинга арзонлашиб, 9390 сўм 86 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 57 тийинга арзонлашиб, 125 сўм 19 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 182 сўм, 78 тийинга арзонлашиб, 10 568 сўм, 73 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар