Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди

11:33 06 Май 2019 Жамият
418 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 7 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 3 сўм 40 тийинга қимматлашиб, 8448 сўм 89 тийинга етган.

Евро курси эса 47 сўм 73 тийинга қимматлашиб, 9462 сўм 76 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 46 тийинга арзонлашиб, 129 сўм 81 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 218 сўм 99 тийинга қимматлашиб, 11 128 сўм, 3 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019