Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

11:06 08 Июль 2019 Иқтисодиёт
563 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 9 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 3 сўм 62 тийинга қимматлашиб, 8578 сўм 36 тийинга етган.

Евро курси эса 119 сўм 41 тийинга арзонлашиб, 9628 сўм  35 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 1 сўм 31 тийинга арзонлашиб, 134 сўм 52 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 141 сўм 24 тийинга арзонлашиб, 10 742 сўм, 68 тийинни ташкил қилмоқда. 

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019