Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

14:03 20 Май 2019 Иқтисодиёт
390 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 21 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2 сўм 76 тийинга қимматлашиб, 8460 сўм 92 тийинга етган.

Евро курси эса 62 сўм 5 тийинга арзонлашиб, роппа-роса 9439 сўмни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 1 сўм 32 тийинга қимматлашиб, 131 сўм 6 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 234 сўм 16 тийинга арзонлашиб, 10 760 сўм, 60 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019