Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кескин кўтарилди

17:00 02 Октябр 2018 Иқтисодиёт
935 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 3 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 100,38 сўмга қимматлашиб, 8179 сўм 66 тийинга етган.

Евро курси эса 23 сўм 58 тийинга арзонлашиб, 9468 сўм 77 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 4 сўм 38 тийинга қимматлашиб, 125 сўм 84 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 102 сўм, 62 тийинга ошиб, 10 667 сўм, 9 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар