Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бугундан 8400 сўмлик довондан ошди

13:35 05 Февраль 2019 Иқтисодиёт
377 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 5 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 16 сўм 59 тийинга қимматлашиб, 8401 сўм 53 тийинга етган.

Евро курси эса 54 сўм 22 тийинга қимматлашиб, 9623 сўм 11 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 1 сўм 26 тийинга қимматлашиб, 128 сўм 35 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 77 сўм 24 тийинга қимматлашиб, 10 991 сўм, 72 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019