Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 21 сўмга қимматлашди

15:54 12 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
278 0

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 13 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 21 сўм 30 тийинга қимматлашиб, 8271 сўм 27 тийинга етган.

Евро курси эса 17 сўм 93 тийинга арзонлашиб, 9374 сўм 66 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 2 сўм 88 тийинга арзонлашиб, 121 сўм 79 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 30 сўм 94 тийинга қимматлашиб, 10 731 сўм, 15 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар