Ўзбекистонда “Далварзин хазинаси” намойиши бўлади

15:14 06 Август 2019 Жамият
120 0

“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон қўлёзмаларида” лойиҳасининг ижодий гуруҳи “Буюк Кушон империяси: бу ҳақида ҳали айтилмаган” янги ҳужжатли фильмини суратга олиш учун Ҳиндистонга йўл олди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.  Фильм Кушон империясининг тарихи ҳақида сўзлайди. Унда Кушон хонлигининг энг гуллаб-яшнаган, ноёб гандхар маданияти шаклланган даврига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Ўрта Осиё ва Ҳиндистон ҳудудларида яшаган халқларнинг маданий ва иқтисодий алоқалари диққат марказида бўлади.  Ҳиндистондаги съёмкалар манзили Ҳиндистон Миллий музейи, Матхура музейи, Агру музейи ва бошқа маданий-тарихий объектларни ўз ичига олади. Ҳиндистоннинг кушоншунос олимлари илк марта ўзбек томошабинлари учун Кушон цивилизацияси сир-асрорларини очишади.  Ўзбекистонда мазкур фильм “Севимли” ва “Менинг юртим” телеканаллари орқали эфирга узатилади.  

Маълумот учун, 22-27 август кунлари “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: сулола, дин, маданият” мерос ҳафталиги Тошкент, Термиз, Бухоро ва Хива шаҳарларида бўлиб ўтади. Тадбирда дунёнинг 300 га яқин олими иштирок этиш истагини билдирган, 50 дан зиёд хорижий оммавий ахборот воситалари ушбу тадбирни ёритиши кутилмоқда. Ҳафталик доирасида “Кушон хазиналари” ноёб кўргазмаси ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу экспозиция Тошкентдаги Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида намойиш этилади. Халқаро олимларнинг сўровига кўра, эрамизнинг I асри бошида Ўрта Осиё ҳудудида қад ростлаган,  нисбатан кам ўрганилган ва қачонлардир буюк қудратга эга бўлган Кушон империясининг ноёб артефактларини мустақиллик йиллари давомида илк бора кўргазмага қўйиш режалаштирилмоқда. Кўргазманинг эксклюзив, ўзига хос жиҳати Сурхондарё вилоятидаги Далварзинтепа қазишмаларида топилган афсонавий “Далварзин хазинаси” намойиши бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019