Ўзбекистонда COVID-19​га қарши яратилган янги биологик бирикмалар Шанхайда скрининг қилинмоқда

15:59 24 Апрель 2020 Lifestyle
354 0

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти томонидан яратилган “Рутан” препаратини “China-Uzbekistan medicine technical park” ХК МЧЖ да ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида мазкур технопарки билан лицензион шартнома расмийлаштирилди. Бу ҳақда ЎзФА ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Институтда ўткир респиратор инфекцион касалликларга қарши ишлаб чиқилган 30 та янги биологик фаол бирикмаларни COVID-19​ вирусига қарши таъсирини синовдан ўтказиш мақсадида Шанхай тиббий материя институтига етказиб берилди. Ҳозирда ушбу бирикмаларни тождор вирусига қарши таъсири Шанхай тиббий материя институти ходимлари томонидан скрининг қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?