Ўзбекистонда чиқиндиларни плазма усулида утилизация қилиш технологияси татбиқ этилади. Унинг афзалликлари нимада?

22:01 27 Август 2019 Жамият
87 0

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Қўчқоров Сингапурнинг «Alpha Global Capital (S) Pte. Ltd.» ижрочи раис ўринбосари  Самад Салим ҳамда компания мутахассислари билан учрашди. Унда Ўзбекистон Республикасида чиқиндиларни плазма усулида утилизация қилиш технологиясини татбиқ этиш билан боғлиқ ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур технологиянинг афзалликлари шундаки, махсус технология кам чиқитли бўлиб, атроф-муҳитга, аҳоли саломатлигига таъсири йўқ. Плазма усулида чиқиндиларни утилизация қилиш уларни саралашни талаб этмай, харажатлар нуқтаи назаридан ҳам мақбул, оддий усулда утилизация қилишга кетадиган харажатларни бир неча баробар қисқартиради. 

Хусусан, ушбу қурилма бир кунда 5 тонна чиқиндини плазма усулида қайта ишлаб, иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ҳосил бўлган 5 фоиз кул чиқиндисини қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида ёки қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин бўлади.

Бўлиб ўтган учрашув давомида умумий қиймати 15 млн. долларни ташкил этган “Қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича илғор технологиялар татбиқ этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, кейинчалик мазкур технологик ускуналарни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди. Шунингдек, сингапурлик инвесторлар мазкур технологиялар соҳасида ўзаро самарали тажриба алмашишга ҳам  тайёр эканликларини маълум қилдилар. 

Инвесторлар оқова сувларни тозалаш технологияларини татбиқ этиш йўналишида ҳам инвестицион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга истак билдирдилар.

Учрашув натижаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Сингапурнинг «Alpha Global Capital (S) Pte. Ltd.» ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумида ўз аксини топди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019