Ўзбекистонда чиқинди полигонидан биогаз олинади ва электр энергияси ишлаб чиқарилади

13:02 10 Август 2018 Жамият
144 0
Иллюстратив фото

Оҳангарон туманида Жанубий Кореянинг “Сежин” компанияси билан ҳамкорликда 55 миллион долларлик лойиҳа бошланган. Ушбу лойиҳа натижасида чиқинди полигонидан биогаз олиб, 16 мегаватт ёки 10 мингта хонадон истеъмоли учун етарли электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича кеча ўтказилган йиғилишда қайд этиб ўтилди.

Унда Президент соҳага хорижий инвесторларни жалб этиш, чиқиндини қайта ишлаш ва ундан энергия олиш бўйича янги инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар