Ўзбекистонда Chevrolet Tracker русумидаги автомобиль ишлаб чиқарилади

15:39 01 Июнь 2018 Иқтисодиёт
3320 0
Фото: avtocentr.com.ua

GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси жорий йилда “Chevrolet Tracker” русумидаги автомобилларни ишлаб чиқаришни бошлайди.

“Ўзавтосаноат” вакилининг айтишича, биринчи босқичда автомобиль йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқарилса, келгуси йилдан бошлаб Асака автомобиль заводида мазкур бренд тўлиқ туркумда тайёрланиши режалаштириляпти. Ҳозирча уларнинг ҳажми ҳақида прогноз билдириш қийинлиги, бу бозордаги талабга боғлиқлиги ҳам билдирилган.

Маълумот учун, ўзбекистонлик автомбилсозлар Chevrolet Tracker русумини 2016 йилдаёқ қийин шароитларда синовдан ўтказиб кўрганди. Ўшанда автомобиль Андижондан Орол денгизигача бўлган мураккаб иқлим шароитли чўллар, тоғ ҳудудларини ўз ичига олган минглаб чақирим йўлни босиб ўтиб, сўнгра заводга қайтиб келганди. Мазкур русумга 1,8 литр сиғимдаги ва 140 от кучига тенг бўлган двигатель ўрнатиш мўлжалланаётир.

У 100 км.га 8,1 литрли га тенг. Мазкур транспорт воситаси Асака автокорхонасида тўлиқ технологик цикл асосида ишлаб чиқарилади. Уни маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиздан ортади. Беш ўриндиқли салон мультимедиага эга 7 дюймли сенсор экран, навигатор, орқани кўрсатиб турувчи камера билан жиҳозланади.

Автомобиль электрон бошқарувли тўлиқ узатма билан жиҳозланган модификацияга эга. У ABS, ESC, шатаксирашга қарши тизимни ўзида ифодалаган.

Маълумот учун, айни пайтда GM Uzbekistan томонидан истеъмолчиларга Nexia, Cobalt, Gentra, Malibu, Spark, Damas, Labo каби маркалар етказиб берилмоқда.

Ўз навбатида мазкур заводда 2015 йилдан ишлаб чиқариш бошланган Ravon бренди ички бозорда ҳам сотувга чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Matiz” ва “Captiva”​ моделларини ишлаб чиқариш тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар