Ўзбекистонда Chevrolet Onix модели ишлаб чиқариладими?

10:41 21 Октябр 2019 Иқтисодиёт
622 0

Ўзбекистонда Chevrolet Onix товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг “Интеллектуал мулк” ахборот-қидирув тизими орқали билиб олиш мумкин.

Маълумот учун, жорий йил 1 мартдан товар белгиларини рўйхатдан ўтказишнинг янги тартиби тасдиқланди. Эндиликда агентликка ариза берилганидан сўнг бир иш куни мобайнида аризалар ҳақидаги маълумотлар унинг сайтига жойлаштирилиши керак.

1 сентябрдан бошлаб эса товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун аризалар бериш фақат электрон кўринишда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилмоқда.

Chevrolet Onix товар белгисини рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза General Motors LLC US томонидан 24 сентябрь куни берилган. Унинг таснифи автомобиль, аниқ айтганда, жамоатчилик транспорти учун жиҳозланган ва сотиладиган йўловчи автомобилидир.

Жорий йил июнь ойида Газета.уз сайти ўз манбаларига таяниб GM Uzbekistan (июль ойида унинг номи UzAvto Motors деб ўзгартирилган) Сhevrolet Onix седанини ишлаб чиқариши мумкинлиги ҳақида хабар қилганди. Бу “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган кадрларда ҳам тасдиқланганди. Унда Onix моделининг маҳаллийлаштириш даражаси 60 фоиз бўлиши ҳақида гап кетган.

Chevrolet Onix русуми 2016 йилги Chevrolet Cavalier моделининг чуқур модернизация қилиниши натижасидир. У 2019 йилда Хитойда намойиш этилган. Мазкур русум соддалаштирилган Delta II платформасига асосланади. Бу Кобальт моделининг Gamma II платформасига кўп жиҳатдан ўхшаб кетади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019