Ўзбекистонда чақалоқларга энг кўп қандай исм қўйилгани маълум бўлди

11:45 17 Октябр 2020 Жамият
718 0

Ўзбекистонда 2020 йилнинг 9 ойи давомида чақалоқларга энг кўп Солиҳа ва Муҳаммадали исми қўйилган. Солиҳа исми 1 601 нафар чақолоққа, Муҳаммадали исми эса 1 582 ўғил болага қўйилган.

2019 йилда ҳам ўзбекистонликлар фарзандига энг кўп қўйилган исм Муҳаммадали (11 521) ва Солиҳа (12 703) эди.

Ўтган йилда ўғил болаларга энг кўп Муҳаммадали, Мустафо, Абдуллоҳ, Имронбек, Муҳаммад исмлари, қиз болаларга эса Солиҳа, Муслима, Имона, Мубина, Шукрона исмлари қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?