Ўзбекистонда бугун 578 кишида коронавирус аниқланди. Коронавирус қурбонлари 386 нафарга етди

23:57 12 Сентябр 2020 Жамият
135 0

Шу йилнинг 12 сентябрь куни мамлакатимизда 578 ҳолатда касаллик қайд этилди. 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида жами 488 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 850 нафар бемордан 43 511 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 953 нафар бемордан 475 нафари оғир, 231 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?