Ўзбекистонда болалар учун яна бир телеканал очилиши мумкин

14:55 05 Март 2019 Жамият
651 0

Иллюстратив фото

Мактабгача таълим вазирлигида болалар учун яна бир телеканал ташкил этиш ва таниқли корейс телерадиокомпанияси - EBS билан ҳамкорликда замонавий таълим медиа–контентлари яратиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мактабгача таълим вазирлигида Кореянинг таълим телерадиокомпанияси EBS вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида болалар учун таълим телеканали ташкил этиш истиқболлари,  мактаб ёшигача бўлган болалар учун замонавий таълим медиа–контентлари  яратиш имкониятлари,  шунингдек малакали медиа–мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда шунингдек таълимий дастурлар сақланувчи дата– марказ ташкил этиш, МТВ мутахассисларининг Кореянинг таълимий дастурлар узатувчи тизимида амалиёт ўташ  имкониятларини кўриб чиқиш ҳақида сўз борди.

МТВ Бош бошқарма бошлиғи Елена Тен сўзларига кўра, вазирлик EBS мутахассисларининг шунчаки кўнгилочар эмас, балки интерактив таълим контентларини яратишдаги тажрибасига эътибор қаратмоқда. 

«Биз контентлар фақат кўнгилочар бўлиши ва болалар кун бўйи телевизор қаршисида вақт ўтказишини истамаймиз. Аммо МТМга чиқмайдиган болалар учун телеканал уй шароитида сифатли контентга эга бўлиш имкониятини беради, МТМ болалари учун эса у ривожланиш жараёнидаги қўшимча имкониятдир. Музокаралар ахборот ва педагогик технологиялар инновацион Марказини ҳам ташкил этишни кўзда тутган Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги 39559–сонли Қарори доирасида амалга оширилмоқда. EBS вакиллари   мана шундай замонавий марказ барпо этишда бизга ёрдам беришлари мумкин», - деди Елена Тен.

Маълумот учун: EBS 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, айни кунда Корея Республикасининг етакчи каналларидан бири ҳисобланади. EBS ўз ичига 8та телеканал ва қатор Youtube каналларини олган. ЕВS «Пороро» персонажи, шунингдек, «Леди Баг ва Супер-мушук», «Врумиз» мультсериаллари муаллифи ҳисобланади.

2019 йил апрель ойида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019