Ўзбекистонда болалар учун илк “ақлли соатлар” пайдо бўлди. У суҳбатлашади, эртак айтиб беради...

02:44 11 Апрель 2019 Lifestyle
1775 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда Яндекс компаниясининг болалар учун мўлжалланган биринчи смарт-соатлари пайдо бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Elari KidPhone 3G номли мазкур қурилма Алиса исмли овозли ёрдамчи, видеоқўнғироқ, GPS-трекинг тизимига эга.

У Yandex.IO базасида яратилган биринчи “ақлли соат” ҳисобланади. Ушбу мослама ота-оналарга фарзандлари қаерда эканлигини билиш, доим улар билан қўнғироқ, видео ёки SMS-хабар орқали боғланиб туришга ёрдам беради. Алиса исмли овозли ёрдамчи эса боланинг зерикиб қолмаслиги, доимий ривожланиб боришида кўмаклашади.

Эътиборлиси, ушбу смарт-соат болаларга хос саволларга жавоб бериши, бола билан суҳбатлашиши, математик масалаларни ечишда ёрдам бериши, шаҳарлар номлари, сўзларни топиши, “Зоология”, “Мусиқани топ” каби ўйинларни таклиф этиши, топишмоқ топиши, ҳазиллашиши, эртаклар айтиб бериши мумкин.

Бунинг учун Яндекс жамоаси болалар нутқини чуқур ўрганди ва айнан уларга мос контентни ишлаб чиқди.

Қолаверса, Elari ва Яндекснинг бошқа шериклари томонидан махсус KidPhone 3G қурилмаси учун янги фойдали кўникмалар ишлаб чиқилмоқда. Улар яқин ойлар ичида пайдо бўлади.

“Мен ушбу лойиҳани амалга ошириш йўлидаги кўп ойлик саъй-ҳаракатлари учун Яндекс ва Elari жамоаларидан жуда миннатдорман. Elari KidPhone 3G Алисани болалар билан эрта ёшданоқ таништиради ва уларни қувноқ ҳамда билимдон виртуал дўсти билан мулоқот қилишларига ёрдам беради. Шундай қилиб, биз бир томондан болаларни ривожлантириш учун янги платформа яратяпмиз, бошқа томондан қурилмалар билан маълумотлар, хизматлар ёки маҳсулотлар олиш мақсадида овозли мулоқот қилиш бугунги кунда смартфонлардан фойдаланишдек одатий ва қулай бўлиши йўлида қадам ташлаймиз”, деди Elari асосчиси Йосеф Закс.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019