Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари ҳолати БМТ томонидан таҳлил қилинади

16:51 20 Июнь 2018 Жамият
367 0

Яқинда БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларининг бажарилишини таҳлил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" мухбири Мавжуда Холматова Хотин-қизлар қўмитаси маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларининг бажарилиши бўйича Миллий ҳаракатлар дастури таҳлил этилади. Бу жараёнда қирққа яқин давлат ташкилоти ва хорижий ҳамкорлар иштирок этиши кутилмоқда.

Айни пайтда Ташкилий гуруҳнинг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тадбирга тайёргарлик ишларининг бориши муҳокама қилинди. Хотин-қизлар қўмитаси ушбу тадбирдан сўнг Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари таъминланиши борасида ташкилотлараро ижтимоий ҳамкорликни янги поғонага кўтарилишига умид қилмоқда.

Қўмита ахборот хизматининг маълум қилишича, Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг кун тартибидан, шунингдек, мигрант оилалар фарзандларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим жиҳатлари муҳокамаси ҳам ўрин олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар