Ўзбекистонда биринчи атом электростанцияси қурилиш ишлари 2020 йилда бошланиши мумкин

16:36 12 Ноябрь 2018 Жамият
716 0

Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамахмудов маълум қилди. Сентябрь бошида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев Ўзбекистон ҳудудида АЭС қурилиши бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимни имзолашди.

“Росатом” ВВЭР-1200 реакторли қурилма “3+” авлодига тегишли иккита энергоблокдан иборат бўлган мажмуа барпо қилишни режалаштирилмоқда. Битим октябрь ойида кучга кирди.

“2020 йилда биринчи пойдевор қуйишни режалаштирмоқдамиз”, - дейди Мирзамахмудов “Правда Востока” газетасига берган интервьюда.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда 5 та майдон – Жиззах ва Навоий вилояти чегарадаги ҳудудларда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзатом” раҳбари ҳар бир майдонда метеостанциялар ўрнатилади. Геологик тадқиқотлар ўтказилиб, тупроқнинг зичлиги, ер ости сувлари даражаси текшириб чиқилади. 

“Бир майдон танлангандан сўнг, жамоат фикри ўрганиш мақсадида фуқаролар, жамоатчилик, МАГАТЭ фикри ўрганилади. Шундан сўнг, АЭС қурилиши ва эксплуатация бўйича майдонга лицензия олиш учун хулоса тайёрланади”, - дея қўшимча қилди Мирзамахмудов.

Лойиҳанинг қиймати 11 миллиард доллар атрофида, биринчи энергоблок 2028 йилда ишга туширилиши керак, деган эди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Россия президенти Владимир Путин 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида, Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилишида энг юқори хавфсизлик стандартлари ва қатъий экологик талабларга риоя қилинишини маълум қилган эди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев октябрь бошида АЭС қурилиши инқилобий қарор эканлиги ва уни амалга ошириш учун 8-10 йил муддат зарурлигини таъкидлаб ўтганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019