Ўзбекистонда бир ҳафтада 46 нафар фуқаро ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди

17:54 20 Август 2018 Жамият
151 0
Иллюстратив фото

Ўтган ҳафтада (13 августдан 19 августгача) республикамиз автомобиль йўлларида жами 173 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабар берди.

Манба хабарига кўра, ушбу ҳодисаларда 46 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 166 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 82132 та қоидабузарликлар аниқланиб, бу қоидабузарликларнинг 39623 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этди. Жумладан, 1487 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 11125 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузганлиги, 1040 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмасдан чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузганлиги, 12007 нафар ҳайдовчи одам ташиш қоидасини бузганлиги, 266 нафар ҳайдовчи темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидасини бузганлиги учун тўхтатилиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 790 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 13701 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар