Ўзбекистонда бир ҳафтада 180 та ЙТҲ содир этилди, 27 киши ҳалок бўлди

16:39 13 Август 2018 Жамият
158 0
Иллюстратив фото

Ўтган ҳафтада автомобиль йўлларида жами 180 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Манба хабарига кўра, мазкур ЙТҲлари натижасида 27 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 177 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 84 минг 977 та қоидабузарликлар аниқланган. Уларнинг 40 минг 701 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади. Жумладан, 1 минг 568 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 11 минг 944 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузган, 1 минг 161 нафар ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилмаган. Шунингдек, 12 минг 402 нафар ҳайдовчи одам ташиш қоидасини бузгани, 360 нафар ҳайдовчи темир йўл кесишмаларидан ўтишда қоидага риоя қилмагани учун тўхтатилди ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 668 нафар, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 870 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 14 минг 946 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар