Ўзбекистонда бир ҳафтада 144 ЙТҲ содир этилди

15:29 09 Июль 2018 Жамият
218 0

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон автомобиль йўлларида жами 144 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Тезкор хабарлар» дастурида маълум қилинди.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизматининг телеканалга берган маълумотига кўра, ушбу ЙТҲлар оқибатида 132 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Қурбонлар сони ҳақида эса маълумот берилмаган.

Қайд этишларича, ҳафта давомида йўл-патруль инспекторлари томонидан жами 74 844 та қоидабузарлик аниқланган. Жумладан, 1 297 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 11 818 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузганлиги учун тўхтатилган ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Шунингдек, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 918 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 14 253 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар