Ўзбекистонда бензин, газ ва электр энергия нархлари оширилади

10:51 31 Июль 2019 Иқтисодиёт
628 0

Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (633-сон, 30.07.2019 й.).

Қарор билан 2019 йилнинг 15 августидан бошлаб қуйидагилар белгиланди:

пировард истеъмолчига автобензин ва дизель ёқилғисини сотишда акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда, чакана нарх:

АИ-80 русумдаги автобензин – бир литр учун 4500 сўм (ҳозирда бир литр учун 4000 сўм);

дизель ёқилғиси – бир литр учун 5400 сўм (ҳозирда бир литр учун 4800 сўм);

ЭКО дизель ёқилғиси – бир литр учун 5700 сўм (ҳозирда бир литр учун 4900 сўм);

АИ-91 русумли автобензинни биржа савдолари орқали сотишни амалга ошириш тартиби;

қонун ҳужжатларида белгиланган шахсларнинг айрим тоифаларига автобензинни сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсациясини тўлаш суммаси 75000 сўм миқдорида (ҳозирда 66 700 сўм).

Шунингдек, 2019 йил 15 августдан қуйидаги тарифлар ҳам тасдиқланди:

аҳоли учун 1 куб.м газ – 380 сўм (ҳозирда 320 сўм);

аҳоли учун 1 кВт электроэнергия – 295 сўм (ҳозирда 250 сўм).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019