Ўзбекистонда баъзи кўприклар нега қулаб тушганди?

15:17 20 Февраль 2019 Жамият
663 0

Архив фото

Қурилаётган кўприкларнинг фойдаланиш муддати бўйича аниқ меъёр йўқ. Ҳаммаси ундан қайси ҳудудда ва қандай фойдаланилишга боғлиқ. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси кўприкларни назорат қилиш бўлими бошлиғи Хайрулла Бойбўлатов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистонда автомобиль йўллари қурилиши: ютуқ ва муаммолар” мавзусида матбуот анжумани вақтида гапириб ўтди.

“Кўприкларнинг фойдаланиш муддати бўйича аниқ меъёр йўқ. Унинг чидамлилик муддати қайси ҳудудда ва қандай фойдаланилишга боғлиқ бўлади. Масалан, қайсидир ҳудуднинг табиати сабаб кўприк тезроқ яроқсиз ҳолга келса, қаердадир катта юк автомобиллар тўхтовсиз қатнови туфайли объект зарар кўради.

Баъзи кўприклар қурилган вақтда юк автомобилларининг юк ташиш қуввати 8-10 тоннагача бўлган. Ҳозир эса 20-25 тонналик машиналардан фойдаланмоқдамиз. Ҳам кўприк эскириши, ҳам оғир юк машиналарнинг ҳаракатланиши натижасида шундай ҳолатлар юзага келмоқда”, деди Бойбўлатов.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Назаров эса Хоразмда қулаб тушган кўприк борасида гапириб ўтди.

“Хоразмдаги содир бўлган ҳолатни дарҳол жойига чиқиб ўрганганмиз. Ушбу воқеадан кейин Урганч–Чолиш йўлининг 10 километридаги каналга қурилган кўприк, ва шу билан бирга вилоятдаги жами 15та кўприкни капитал таъмирлашга киришганмиз. Йил охирига қадар яна 20та кўприк таъмирланиши кўзда тутилган”, дея гапириб ўтди Шуҳрат Назаров.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда икки марта Хоразмда кўприк қулаб тушганди. Августда Хонқа тумани, Қорақош қишлоғида автомобиль кўпригининг бир қисми қулаб тушган бўлса, ноябрда Урганч-Чолиш йўлида шундай ҳолат кузатилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019