Ўзбекистонда автомобиллар ойналарини қорайтиришга рухсат берилади

17:54 14 Июнь 2018 Жамият
48888 8
Фото: autostrada.uz

Ўзбекистонда пуллик асосда автомобил ойналарини қорайтириш(тонировка)га рухсат бериш таклиф этиляпти.

Қарор лойиҳасига кўра, орт томондаги ойнани қорайтириш қиймати 3,44 миллион сўм, орт томондаги ва иккита ён ойнани қорайтириш 6,9 миллион сўмга тенг бўлади. Лойиҳада олд томондаги ойналар назарда тутилмаган. Хорижликлар учун бу борада рухсат олишлари учун 15 АҚШ доллари тўлаши кераклиги кўрсатиб ўтиляпти, деб ёзмоқда Repost.

Қайд этилишича, бундан келиб тушган маблағларнинг 90 фоизи маҳаллий бюджетга, шундан 50 фоизи пойтахт, 40 фоизи туман бюджетига йўналтирилади. Маблағлар “Обод маҳалла” дастурини ва бошқа ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019