«Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳ​отларни тў​​ла қў​ллаб-қ​увватлаймиз!»

14:55 30 Август 2018 Сиёсат
78 0

Давлат суверенитети ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти кафолати бўлиши билан бирга, мустақил ташқи сиёсат юритиши учун пойдевор ҳамдир. Ўзбекистон Республикаси ҳам бугун минтақада, қитъада ва бутун жаҳонда ўз сўзига эга давлат сифатида тинчликпарвар, ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган дипломатияни амалга оширмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг ташқи сиёсатдаги фаоллашуви, Марказий Осиёдаги интеграциялашув жараёнларига туртки бўлган яхши қўшничилик алоқаларининг ўрнатилиши, халқаро майдонда илгари сурилган конструктив ташаббуслари кўплаб давлатлар, халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари, экспертларнинг эътирофига сабаб бўлмоқда.

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида “Халқ сўзи” мухбирлари хорижий давлатларнинг юртимиздаги элчилари, халқаро ташкилотлар раҳбарларига мурожаат қилиб, бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, фаол ва прагматик ташқи сиёсат ҳақидаги фикрлари ҳамда Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан ўзбек халқига байрам тилакларини ёзиб олди.

Онлайн нашримиз орқали ана шу фикрлар билан таништириб борамиз. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар