Ўзбекистонда AliExpress орқали харид қиладиганлар сони 90 фоиз кўпайди

18:07 11 Июнь 2018 Иқтисодиёт
1587 0

Ўзбекистон аҳолиси Хитойнинг AliExpress онлайн савдо иловаси орқали янада кўпроқ маҳсулотлар сотиб ола бошлади. Бу ҳақда China News Service ахборот агентлиги ШҲТ саммитига оид материаллар асосида хабар берди.

Alibaba компанияси ўзаро олди-сотдининг аниқ рақамларини ошкор этмаяпти, бироқ хабар беришича, Ўзбекистон аҳолисининг бу борадаги транзакциялари ҳажми 90 фоиз, Тожикистонда 110 фоиз ва Қозоғистонда 82 фоиз ошган.

“Мазкур мамлакатлар аҳолиси асосан кийим-кечаклар, акссесуарлар, мобиль телефонлар, маиший техникалар ва косметика маҳсулотларини харид қиляпти”, дейилади унда.

Умуман олганда, 2017 йилда ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида яшовчи 20 миллиондан зиёд киши AliExpress орқали харидларни амалга оширган.

Ушбу давлатлардаги Alibaba сотувчилари сони 80 миллион нафарга етган ва бу охирги уч йилдаги кўрсаткичлар саккиз баробар ортганини англатади. Уларнинг неча нафари Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келиши маълум эмас.

Компания ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳудудида анъанавийдан кўра электрон савдо қулайроқ эканлигини эътироф этяпти. Яқин йиллар ичида Alibabaминтақадаги иштирокини кенгайтирмоқчи.

Юқорида номи тилга олинган илова охирги беш йил давомида мамлакатимизда App Store бўйича етакчи бўлиб келаётир. Шундай қилиб у бу борадаги анъанавий етакчи Telegramни ортда қолдирмоқда.

Ўзбекистонлик фойдаланувчилар харид учун Visa, MasterCard, UnionPay каби конвертация ва валюта карталари, Qiwi ёки WebMoney тизимлари орқали пул тўлашлари мумкин.

Кобейжинг карталари чиқиши билан, бу борада улардан ҳам фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. Бунинг учун валютани конвертация қилиш шарт эмас, тизим ўзига зарур суммани керакли валютада, ҳатто картада ўзбек сўми бўлса ҳам, ечиб олаверади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019