Ўзбекистонда академ мобиллик йўлга қўйилмоқда

19:29 01 Апрель 2019 Жамият
225 0

Иллюстратив фото

Юртимиз олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида таълим сифатини жаҳон стандартлари даражасига етказиш, шунингдек, олий таълим муассасаларини жаҳон рейтингларида юқори ўринларга чиқариш вазифаси турибди. Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети матбуот хизмати хабар берди.

Бундай рейтингларга киришнинг ўзига хос шартларидан бири хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан академ мобиллик тизимини йўлга қўйишдир. Академ мобиллик мамлакатлараро талабалар алмашинуви дастури бўлиб, бунда иқтидорли талабалар университетнинг хориждаги ҳамкор олий таълим муассасаларига малака ошириш ёки маълум муддат таълим олиш учун юборилади. Бу биринчи навбатда талабаларнинг билими, дунёқараши ва чет тилларини мукаммал ўзлаштиришларига имконият яратади.

Юртимиз олий таълим муассасалари орасида биринчилардан бўлиб Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўзининг Россиядаги ҳамкори Нижний Новгород давлат лингвистика университетига 10 нафар иқтидорли талаба ва 3 нафар профессор-ўқитувчини юборди. Улар белгиланган муддат давомида машғулотлар олиб борадилар, ўзлари учун тузилган махсус дастурда белгиланган шаҳарнинг муҳим тарихий, илмий ва кўнгилочар масканларига ташриф буюрадилар, рус ва инглиз тилларидан олган билимларини мустаҳкамлайдилар, албатта, Ўзбекистон кунларини ўтказадилар.

Академ мобиллик фақат билимлар алмашинуви эмас, балки миллий маданиятни тарғиб қилиш ҳамдир. Шу маънода, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида талабаларга пухта билим бериш билан бирга, улар маънавият тарғиботчилари, халқ дипломатлари этиб тайёрланади.

Университет келгуси ўқув йили Мавлоно дастури бўйича 150 нафар талабани Туркиянинг нуфузли олий таълим муассасаларига юборишни режалаштирмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019