Ўзбекистонда АЭС учун жой танлаш ва қурилиш ишларини бошлаш муддатлари маълум бўлди

10:21 11 Февраль 2019 Жамият
931 0

Ўзбекистонда АЭС учун майдонни шу йил октябрь ойигача танлаш, 2022 йилдан бошлаб эса қурилишнинг ўзини бошлаш режалаштириляпти. Бу давлатимиз раҳбарининг 7 февралдаги тегишли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2019-2029 йилларда атом энергетикасини ривожлантириш Концепциясида белгилаб қўйилди.

Унга кўра, 2020 йил ноябрь ойигача АЭСни жойлаштириш учун лицензиц олиш, шундан сўнг АЭСнинг ўзини ва унинг ташқи инфратузилмаларини лойиҳалаштиришни бошлаш кўзда тутилмоқда. Лойиҳа ТИА(ТЭО)сини ишлаб чиқиш 2021 йилдан бошлаш мўлжалланган.

Қурилиш ишларини бошлаш эса 2022 йилга режалаштирилган, шундан сўнг АЭС барпо этиш учун Россия кредитини жалб этиш тўғрисидаги битим тайёрланади, молиялаштиришнинг узоқ муддатли режаси тасдиқланади ва лицензия олинади. АЭСни 2030 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланяпти.

Қурилишни молиялаштириш Ўзбекистоннинг ўз маблағлари ва Россия давлат кредитлари ҳисобига амалга оширилади. Ташқи инфратузилмалар Давлат бюджети, Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси, инвесторлар маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан бунёд этилади.

АЭС билан бирга ядро инфратузилмаси ҳам яратилади. У ҳам қисман Россия кредити эвазига молиялаштирилади. Россия, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишга ҳам кўмак беради.

Бўлажак АЭС III+ авлодига мансуб ва ҳар бирининг қуввати 1,2 ГВт.га тенг бўлган иккита энергоблокдан ташкил топади. Бу Ўзбекистон иқтисодиётининг электр энергиясига нисбатан ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш имконини бериши кутиляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019