Ўзбекистонда 9 ойда 56,6 трлн хорижий инвестиция ва кредит ўзлаштирилди

18:40 23 Октябр 2020 Иқтисодиёт
206 0

Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикасида жами 56,6 трлн. сўм асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган бўлиб, уларнинг энг катта қисми Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республика бўйича жами ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитларнинг юқори улушига эга ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти – 18,5 %
- Тошкент шаҳри – 15,0 %
- Навоий вилояти – 14,5 %

Маълумот ўрнида, Қашқадарё вилоятида хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилган ҳолда тозаланган метан асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш, углеводород газини қазиб чиқаришни кенгайтириш каби лойиҳаларни келтириш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?