Ўзбекистонда 84,8 миллион долларилик йирик лойиҳа амалга оширилади

17:33 21 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
665 0

Давлатимиз раҳбарининг Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокида “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга оширишга оид қарори билан қамрови ва ҳажми жиҳатдан ўта йирик ҳисобланган муҳим лойиҳа рўёбга чиқарилади.

Гап шундаки, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 84,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, маҳаллий бюджет, кредит линиялари ва грант маблағлари ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган. 2018 — 2023 йилларда амалга ошириладиган ушбу лойиҳа Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида йўлга қўйилади.

Лойиҳа доирасида биргина иссиқхоналарни ташкил этишга салкам 15,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўналтирилади. Бу мўлжалдаги ишлар учун ажратилаётган улушнинг энг катта қисмини ташкил қилади. Боиси иссиқхоналар республикамиз ва хориж давлатлари бозорлари расталарини қишин-ёзин сархил мева ҳамда сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаб туришнинг энг мақбул усулидир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019