Ўзбекистонда 50 фоиз аҳоли ортиқча вазндан азият чекмоқда

11:23 21 Июнь 2018 Lifestyle
844 0
Иллюстратив фото

Самарқанддаги Registon Plaza меҳмонхонасида россиялик диетолог-эндокринолог Вадим Крилов “Қандай қилиб истаган таомни еб, қоматни сақлаб қолиш мумкин?” мавзусида аҳоли ва мутахассислар ўртасида семинар-тренинг ўтказди, деб ёзади «Зарафшон» газетаси.

«XXI асрга келиб ортиқча вазн жиддий муаммога айланди. Россияда 60 фоиз, Америкада бироз кўпроқ, Ўзбекистонда 50 фоиз аҳоли ортиқча вазндан азият чекмоқда. Бундай салбий ҳолатлар кўпайишининг олдини олиш учун тўғри овқатланиш маданиятини шакллантиришимиз керак.

Иллюстратив фото

Кўпчилик овқат емай, очлик билан ортиқча вазндан халос бўламан, деб ўйлайди. Аммо бу нотўғри фикр. Чунки бирданига ўзини ҳамма нарсадан чеклаш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Ахир, илк машғулотда бирданига 200 килограммлик тошни кўтара олмайсиз-ку», — деган Крилов.

Иллюстратив фото

Бунда аввало, беморларни руҳлантириб, уларнинг ўзига бўлган ишончини орттириб, фойдали маҳсулотларни истеъмол қилдириб эришиш мумкин. Ортиқча вазндан халос бўлиш учун ўзларини ҳеч нарсадан чекламаслик, фақатгина овқатланиш меъёрларига риоя этиш, кўпроқ ҳаракатда бўлиш талаб этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар