Ўзбекистонда 242 кишида коронавирус аниқланди, яна 2 бемор вафот этди

18:01 17 Сентябр 2020 Жамият
91 0

2020 йил 17 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 627 (+242) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 188 нафари Тошкент шаҳрида, 41 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 6 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида яшаган 59 ёшли Э.Н. (эркак) ҳамда пойтахтлик 69 ёшли Б.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 342 нафар, Тошкент вилоятида 71 нафар, Наманган вилоятида 50 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар, Сурхондарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 45 970 (+496) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 244 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?