Ўзбекистонда 2078 та ижтимоий дорихона фаолияти йўлга қўйилди

16:14 25 Июль 2018 Жамият
1087 0
Фото: nuz.uz

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўрта муддатли истиқболда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг муҳим дастурий ҳужжат ҳисобланади.

Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини муддатида ва тўлиқ бажарилиши таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан вазирлик ва идораларга ҳар томонлама амалий ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилиб, юклатилган вазифалар ижроси тизимли равишда мониторинг ва таҳлил қилиб келинмоқда.

Вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими берган маълумотларга кўра, биргина ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳасида ҳозирга қадар 10 326 нафар муҳтож фуқарога протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари етказиб берилди.

Россия, Украина, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Шимолий Корея, Япония, Германия, Исроил, Франция, Хитой, Ҳиндистон ва Грузия давлатларидан 250 нафардан ортиқ шифокорларнинг Ўзбекистонга ташриф ташкиллаштирилди. Ушбу ташрифлар доирасида Республика марказлари ва шифохоналарида 200 дан ортиқ жарроҳлик амалиётлари ўтказилди ва 650 дан ортиқ беморлар кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрида 2 222 та ижтимоий дорихоналар ташкил этиш режалаштирилган бўлса, бугунги кунга келиб “Дори-дармон” ва унинг филиаллари томонидан ҳудудларда 2078 та ижтимоий дорихона фаолияти йўлга қўйилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019