Ўзбекистонда 2018 йил 1 июлдан бошлаб томорқа эгаларига нафақа берилади

09:51 28 Май 2018 Жамият
1216 0

Ўзбекистонда 2018 йил 1 июлдан бошлаб томорқачиларга ҳам пенсия берилади. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Абдурашид Раҳимов «Зарафшон» газетасига маълум қилди.

Манбанинг хабар беришича, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан эндиликда томорқасидан самарали фойдаланган фуқаролар пенсия ёшига етгач, муаммога дуч келмайди.

«Чунки мазкур қарор ижросига кўра, 2018 йил 1 июлдан бошлаб деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўласа, уларнинг келажакда пенсия таъминоти мавжудлиги таъминланади», — деб таъкидлаган Раҳимов.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 июлдан бошлаб фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимида ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланиши йўлга қўйилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019