Ўзбекистонда 1856 нафар бемор коронавирусдан соғайди

13:05 10 Май 2020 Жамият
317 0

архив фото

Самарқанд вилоятида навбатдаги 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Самарқандан вилоятидан (4 нафари Тойлоқ туманидан, 2 нафари Самарқанд шаҳри ва Оқдарё туманидан, Жомбой ва Пайариқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, 9 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. 1 нафари эса Грузиядан Қозоғистон орқали юртимизга келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Уларнинг энг ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги эса 4 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 70 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 80 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1856 нафарга етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?